"Теҳрон дербиси"ни ўтказиб юборган Ўрунов "Пахтакор"га қарши ўйнайдими?

Эрон чемпионати 5-тури доирасида мухлислар "Теҳрон дербиси"га гувоҳ бўлишди. Шаҳарнинг икки клуби "Истиқлол" ва амалдаги чемпион "Персеполис" бу турда ўзаро тўқнаш келди.

"Кўклар" сафида ҳаракат қилаётган Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди. "Қизиллар" етакчиси Остон Ўрунов эса беллашувни ўтказиб юборди. Ўрунов Эрон Про-лигаси 4-тури доирасидаги "Алуминиум"га қарши баҳсда жароҳат олиб захирага олинган эди.

Ушбу мағлубият орқали "Истиқлол" турнир жадвалида 10-ўринга тушиб кетди. Жамоа 5 та ўйинда 5 очко тўплади. "Персеполис" эса 11 очко билан 2-ўринда.

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси навбатдаги учрашувини Элит чемпионлар лигаси доирасида айнан "Персеполис"га қарши ўтказади. Ушбу учрашувда Остон Ўрунов қатнашадими деган саволар кўпчилик учун қизиқ бўлса керак. Эроннинг "VarzeshSe" нашриниг хабар беришича, легионеримиз "шерлар"га қарши беллашувга қадар сафга қайтади ва майдонга ҳам тушади. 

Эслатиб ўтамиз, "Персеполис" - "Пахтакор" баҳси 30 сентябрда бўлиб  ўтади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!