Текини татимас экан. Хави ёзда келган уч футболчини ҳайдайдиган бўлди
“Барселона” ёзги трансферлар вақтида эркин агентга айланган машҳур ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олган эди. Бу ўйинчиларнинг аксарияти Хави Эрнандеснинг ишончини оқламади. Испан мураббийи “Бавария”дан учралган мағлубият сабабчиларини ҳайдайдиган бўляпти.
Ярим ҳимоячи Франк Кессье “Бавария”га қарши тўлиқ ўйнаганига қарамай, ўзига юклатилган вазифани уддалай олмади.
Ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Бельерин ўйин давомида Садио Мане ва Шупо-Мотинг тезлигига дош беролмади.
Чап қанот ҳимоячиси Маркос Алонсо эса “Челси”да ўйнаган давридаги маҳоратидан ҳеч нарса қолмаганини кўрсатди.
Хави Эрнандес мавсум якунланиши билан уларни жавобини бериш борасида бир қарорга келиб бўлган.
Фикрлар