Тэмми Абрахам ўрнига бошқа ҳужумчи оламиз!

“Челси” ҳужумчиси Тэмми Абрахамнинг “Рома”га трансфери амалга ошмаслиги ҳам мумкин эди. Ўтган йили ёзда “Арсенал” англиялик ҳужумчи учун жиддий курашган эди.

“Аристократлар” премьер-лигадаги рақибини кучайтириб юбормаслик учунгина Тэммини “канонирлар” сафига қўшилишига йўл қўймади ва уни бошқа чемпионат – А Серияга Жозе Моуриньо қўл остига жўнатиб юборди.

Бугунги кунда Тэмми Абрахам кучли бешлик чемпионатларида энг кўп гол ураётган англиялик ҳужумчи сифатида рекордларни ура бошлади.

“Арсенал” эса ҳамон тўпурар ҳужумчи қидирмоқда. Микель Артета ўзига армон бўлиб қолган Тэмми Абрахам  ўрнига “Челси”нинг бошқа тарбияланувчиси – Армандо Брояни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

 Албаниялик ҳужумчи жорий мавсумда ижара асосида “Саутгемптон” шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Унинг ўйинидан мамнун бўлаётган “авлиёлар” ёзда “Челси”дан Брояни сотиб олмоқчи. Футболчининг оиласи “аристократлар” раҳбариятига мурожаат қилиб, ёш ҳужумчини “Саутгемптон” ўтишига қаршилик қилмаслигини сўраган.

Шунга қарамай, истеъдодли тўпурар учун “Арсенал” ҳам охиригача курашмоқчи. Гарчи Томас Тухель Брояни кейинги мавсумда биринчи жамоага жалб қилишни режалаштираётган бўлса-да, “тўпчилар” яхшигина маблағ эвазига “Челси”ни бу трансферга кўндиришига ишонмоқда.

20 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 24 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини саккиз маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига битта голли пас оширди. Унинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача давом этади.

466784

Моуриньо “Манчестер Юнайтед” ўйинчисини кутяпти

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Эрик Байини Италия чемпионатига олиб келмоқчи. Бу ҳақда Il Romanista нашри хабар тарқатди.

Португалиялик мутахассис ўз вақтида “Манчестер Юнайтед”ни бошқарган ва бу ўйинчининг нималарга қодирлигини яхши билади.

27 ёшли ҳимоячи манчестерликлар сафида 2016 йилдан бери ўйнамоқда. Жорий мавсумда у таркибга киришга қийналиб қолди ва шу боис жамоасини ўзгартиришга қарши эмас. Клуб ҳам маош тежаш мақсадида уни қўйиб юборади.

Эрик Байи жорий мавсумда атиги тўрт марта майдонга тушиб, жами 217 дақиқа ўйнади холос. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача давом этади.

Transfermarkt портали Байининг нархини 8 миллион еврога баҳоламоқда. Бу сумма римликларга оғирлик қилмайди.

jerik-baji-progovorilsja-o-naznachenii-novogo-trenera-manchester-junajted-1

Моуриньо: Чемпионлар лигасини соғинганим йўқ!

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо шогирдларининг келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этиш имкониятига баҳо берди.

- Мен Чемпионлар лигасини соғинганим йўқ. Бу турнирда 150 дан ортиқ учрашув ўтказганман. Ҳозир Конференциялар лигасида иштирок этяпмиз. Нолишга ҳожат йўқ.

Қолаверса, бу ҳафта Чемпионлар лигасида бирорта зўр учрашув бўлгани йўқ. ПСЖ ва “Реал” ўйини ҳам ёқмади.

“Верона”га қарши оғир учрашув бор. Бизда турли сабабларга кўра тўққиз футболчи жамоага ёрдам бера олмайди. Бу жуда катта йўқотиш, лекин жамоада уларнинг ўрнини босадиганлар бор. Майдонга тушадиган футболчилар иштиёқини намоён қилиши керак бўлади, - деди Жозе Моуриньо.

450830_2

Шомуродов Роналду билан ёнма-ён тўп тепиши мумкин! Бунинг учун эса...

Шомуродов: Европадан ортга қайтсам бўларди, лекин...

Шомуродов: Гол урмасанг, Европага йўл қайда?..

Шомуродовнинг асосий кучи нимада?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!