Тэмми Абрахамга АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда

Римнинг “Рома” клуби сафида тўп тепаётган инглиз ҳужумчиси Тэмми Абрахам Туманли Альбионга қайтиши мумкин. Бу ҳақда "Corriere dello Sport" нашри хабар берди.

Ҳужумчининг хизматларига Премьер-лиганинг икки вакили - Лондоннинг "Тоттенхэм" ва Бирмингемнинг "Астон Вилла" клублари қизиқиш билдирмоқда.

25 ёшли футболчининг Рим клуби билан шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача амал қилади. Унинг трансфер нархи 45 миллион евро.

Абрахам жорий мавсум А Серияда 15 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!