Темур Кападзе Ироқ устидан қозонилган драматик ғалаба ҳақида нималар деди?

U23 Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Ироқ учрашувида вакилларимиз пенальтилар сериясида зафар қучди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "оқ бўрилар" бош мураббий Темур Кападзе иштирок этди:

"Бутун ўзбек халқини ярим финал билан табриклайман. Бу нафақат бизнинг, балки барчамизнинг ғалабамиз эди. Бугун кучли рақибга қарши жуда қийиинн учрашув ўтказдик.

Ярим финалда Жанубий Корея ва Япония жамоаларидан бири билан тўқнаш келамиз. Менимча, уларнинг кучи тенг ва бизга қайси томон ғалаба қозонишининг аҳамияти йўқ. Уларни ҳам мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.

Араб футболига қарши ҳаракат қилиш осон эмас. Доим шогирдларимга бу ҳақида айтиб келаман. Қизил карточка кўрсатилган вазиятда дарвозабон хатога йўл қўйди, буни инкор этмайман. Ушбу вазиятни ўрганиб чиқамиз.

Мухлисларнинг бу хатти-ҳаракати, менимча, керак эмасди. Улар бизни қўллаб-қувватлаши лозим, бироқ бу каби ҳолатлар футболимизни бутун дунёга салбий жиҳатдан кўрсатади.

Абдувоҳиднинг йўқлиги катта йўқотиш, бу майдон ва унинг ташқарисида сезилади. Бироқ Ўзбекистон ОТЖ 11 эмас, 23 футболчидан иборат. Жамоамда ҳар бир йигитнинг ўз ўрни бор.

Пенальти, қизил карточка ва ҳисобда ортда қолиш - бу ўта қийин ҳолат. Шунга қарамай, мен футболчиларимга тўлиқ ишонаётгандим. Агар 11 киши бўлиб ўйнаганимизда баҳсни осонроқ ўз фойдамизга ҳал этишимиз мумкин эди. Майли, мени қувонтирган нарса бу - ирода кўрсата олганимиз. Шунингдек, қилинган ўзгаришлар ҳам ўзини оқлади.

Тўғриси, четлатишдан шокка тушиб қолдик. Сўнгра, кимни ўзгартириш ҳақида бироз бош қотирдик. Менимча, қароримиз якунда нотўғри бўлиб чиқмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Умид 65997
12/06/2022 13:27
Гап йук омад бардавом булсин