Темурхўжа Абдухолиқов: Терма жамоа ҳақидаги саволлардан чарчаганман

Ҳар ўйинда ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз. Қийин ўйин бўлди, асосийси, ўз мақсадимизга эришдик ва бундан хурсандмиз. Бизга мухлислик қилган барчани ғалаба билан муборакбод этаман.

- Айни вақтда тўпурарлар рўйхатида бормоқдасиз, жамоада етакчисиз. Лекин нимагадир миллий терма жамоада кўринмаяпсиз...

- Ёшлигимдан бери терма жамоа ҳақидаги саволлардан чарчаганман. Ҳаммо савол терма жамоа мураббийларига бўлгани маъқул. 

- Учрашув аввалида "Локомотив" атрофида турли гап-сўзлар тарқалди мураббий  ўзгариши борасида. Бу ҳолат футболчи  сифатида сизда қандай ҳис-туйғулар уйғотди?

- Исталган футболчининг мураббийи мавсум ўртасида ишдан олинса, футболчи  ҳижолат  ҳис қилади ўзини. Боиси, мураббий айнан сизнинг ёмон ўйинингиз сабаб кетади. Футболчилар эса жамоада қолади. Шу боис, мураббий учун ўйнадик. Бабаян ҳақидаги  гаплар қанчалик ҳақиқатга мос  билмадим. Менимча ҳеч бир футболчи мавсум ўртасида мураббий алмашишини истамайди. Футболда фақат мураббийлар эмас, ҳам хато қилади. Аммо мураббийларни ўзгартиришади ва энди бу ҳаёт...

- ОЧЛдаги муваффақиятсизликнинг сабаби нимада?

- Биз ғалаба қозона туриб, мағлубиятга учрадик. Бу омад билан боғлиқми ёки консентрацияни йўқотдикми, билмадим. Лекин ҳеч қайси жамоа ўйин жиҳатдан биздан устунлик қилгани йўқ. Буни чуқур таҳлил қилиб чиқиш керак. Барибир, 5-6 нафар асосий футболчиларимиз йўқ ва шу боис қийин  бўлди. ОЧЛда балки бизга кучли легионерлар етишмагандир. Масалан  араб жамоалари айнан шунинг эвазига устунлик қилишади. Бизда эса ҳамма бир хил даражада. 

- "Локомотив" қаторасига уч бор дуранг ўйнаб, "Пахтакор"ни олдинга ўтказиб юбори. Бунинг боиси нимада?

- Ҳаммаси "Қўқон-1912"дан бошланди. Биз бўшашдик ва рақиблар буни кечирмади. Ғалабасиз сериядан сўнг жуда  қийин  бўлади муваффақиятга эришиш, мана учта ўйиндан сўнг биринчи ғалабага эришдик. Бугун ютмасак бўлмас эди.

Шаҳзод Холбоев ёзиб олди

Сурат муаллифи Азамат Умаров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!