Тен Хаг "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди

Эрик тен Хаг "Манчестер Юнайтед"нинг "Арсенал"га қарши ўртоқлик учрашувидаги ўйинидан мамнун (2:0, 5:3 (пенальтилар серияси)).

“Менимча, биз жуда яхши ўйнадик. Тўп билан ва тўпсиз фаоллигимиздан жуда мамнунман. Жамоа айнан шундай ҳаракат қилишини хоҳлайман. Ҳозир машғулотларда ўз устида максимал ишлаш мумкин бўлган йилнинг энг яхши вақти.

Бутун мавсумни йўқотишларсиз ўтказишга ҳаракат қиламиз ва ҳар доим ғалаба қозонишни истаймиз. Ўйлайманки, яхши натижа қайд этдик. Биз ҳамма нарсани биргаликда қиладиган пресслаш машинаси каби бўлишимиз лозим. 

Бугун иккала бўлимда ҳам муваффақиятга эришдик. "Арсенал" жуда яхши рақиб эканлигини ҳисобга олсак, бу бизга олдинга силжишимизга ёрдам беради. Ўтган мавсумда улар Премьер-лигада ажойиб ўйин кўрсатишди. Шунинг учун биз улар билан ўйнаганимиз жуда фойдали", - деди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!