Тен Хаг: Бизга вақт керак

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия чемпионатининг 6-турида "Тоттенхэм"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:3) жамоадаги муаммолар ва клубнинг кейинги режалари ҳақида гапирди.

“Биз ёзда клуб хўжайинлари ва етакчи футболчилар билан биргаликда ҳаракат қилишга ва жамоада қолишга қарор қилдик. Шунингдек, нимани яхшилашимиз кераклиги ва жамоани қандай қуриш бўйича фикрларимизни таҳлил қилдик. Қолаверса, [умумий] ташкилотда бироз ўзгаришлар қилишимиз керак, бизда ҳали жароҳатланган футболчилар бор ва бизга вақт керак. Биз ҳаммамиз битта қайиқдамиз – клуб эгалари, ходимлар ва футболчилар”, — деди нидерландиялик мутахассис.

Олдинроқ МЮ раҳбарияти қайд этилаётган қониқарсиз натижалардан сўнг Тен Хаг ўрнига муносиб номзод қидираётгани маълум бўлганди, бироқ ҳаммаси кейинги икки ўйин натижасига боғлиқ: 3 октябрь куни “Манчестер Юнайтед” Чемпионлар лигаси доирасида “Порту” билан, 6 октябрь куни эса АПЛ 7-тур доирасида “Астон Вилла”га қарши ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!