Тен Хаг энг зўр дарвозабон трансферини барбод қилганини маълум бўлди
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоани тарк этган Дэвид де Хеага ўринбосар танлашда қайсарлик қилгани ошкор бўлди.
Ўтган клуб раҳбарияти Аргентина терма жамоасининг жаҳон чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшган Эмилиано Мартинесни биринчи рақам эгаси сифатида жамоага олиб келмоқчи бўлган. Мартинес ҳам “Астон Вилла”ни тарк этиб, нуфузли клуб таклифини қабул қилишга шай эди.
Бироқ, Эрик тен Хаг бу трансферга қарши чиқди. The Independent нашрининг ёзишича, нидерландиялик мутахассис “Интер”дан Андре Онанани олиб келишни талаб қилди.
27 ёшли камерунлик дарвозабон учун манчестерликлар 47,2 миллион фунт сарфлашига тўғри келди.
Эрик тен Хаг бу дарвозабон Англия Премьер-лигасига мослашиб олганидан кейин жамоага катта фойда келтиришини таъкидлаяпти.
Фикрлар