Тен Хаг Германиядан ҳам ҳайдаладиган бўляпти

  • 30 августа, 08:53
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигидан истеъфога чиққанидан кейин маълум муддат ишсиз юрган Эрик тен Хаг “Байер”дан иш топган эди.

Tecno

Леверкузенликлар “Реал”га кўчиб ўтган Хаби Алонсо ўрнига жамоани нидерландиялик мутахассисга топширди.

Бироқ Бундеслиганинг биринчи турида “Байер” ўз мухлислари кўз ўнгида “Хоффенхайм”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди ва Эрик тен Хаг жамоани мавсумга пухта тайёрлагани шуҳба остида қолди.

Bild нашрининг ёзишича, клуб раҳбарияти 55 ёшли Эрик тен Хагнинг келажагига ишонмаяпти. Улар сентябрь ойидаги халқаро танаффус вақтида бош мураббийни алмаштирмоқчи. Агар “Байер” иккинчи турда Бремендаги баҳсда “Вердер”га ютқазиб қўйса, бу қарор кучга киритилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию