Тен Хаг: Ҳар бир очко учун жанг қиламиз
Эрик тен Хаг "Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашиши ҳақида гапирди.
"Мен имконият бой берилган, деб ҳисобламайман. Биз курашни давом эттирамиз.
Бу ҳафтада бўлиб ўтган учта учрашувда ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. "Брентфорд"га қарши баҳс энг ёмони бўлди ва биз ғалаба қозонишга лойиқ эмасдик.
Ҳар бир очко учун курашамиз ва қаерга боришимиз мумкинлигини кўрамиз. Курашда анча ортдамиз, аммо ҳар бир очко учун жанг қиламиз", - деди манкуниаликлар устози.
Фикрлар