Тен Хаг: "Каземиро бошқа чемпионатларда 500 та ўйинда қизил карточка олмади, лекин АПЛга келиб у икки марта майдондан четлатилди"

"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 27-турида "Саутгемптон"га қарши ўйнади. 0:0 ҳисобида тугаган учрашувда баҳсли вазиятлар кўп бўлди. Каземиронинг қизил карточка олиб, мойдонни тарк этгани "қизил иблислар" устозига ёқмади. Тен Хаг ўйиндан кейин ўз фирклари билан ўртоқлашди. 

"Каземиро бошқа чемпионатларда 500 та ўйинда битта ҳам қизил карточка олмаган. Аммо АПЛга келиб у иккинчи бор четлатилмоқда. Унинг ёўқлиги муаммо эмас. Буни ҳал қилса бўлади, лекин ҳакамнинг қарори ўз таъсирини кўрсатди", - деди нидерландиялик мутахассис. 

Маълум бўлишича, Каземиро "Манчестер Юнайтед"нинг кейинги 4 та ўйинида майдонга тушмайди. У "Ньюкасл", "Брентфорд", "Эвертон" ва "Ноттингем Форест"га қарши баҳсни ўтказиб юборади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!