Тен Хаг: "Клуб эгалари футболни яхши тушунишмайди"
"Байер" ва "Манчестер Юнайтед" клубларининг собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг клуб хўжайинларининг замонавий футболдаги ролини танқидий баҳолади. Тен Хаг 2025 йилнинг 1 сентябрида "Байер"дан истеъфога чиқарилган эди. Ҳозир Эрик Нидерландиянинг "Твенте" жамоасида техник директор бўлиб ишлайди.
"Вазият тобора кескинлашиб бормоқда. Тобора кўпроқ клуб эгалари ўзларини кўрсатишни истайди. Одатда, улар футболни яхши тушунишмайди.
Техник директорлар, шунингдек, кўпинча натижалар қониқарсиз бўлганда, қулай шароитлар туфайли қарор қабул қилишади", - дея тен Хагнинг сўзларини келтиради Daily Mail онлайн-нашри.



Фикрлар