Тен Хаг Лисандро билан бўлган воқеани эслади
"Манчестер Юнайтед" жамосаи бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳимоячи Лисандро Мартинеснинг "Аякс"дан МЮга ўтиши ҳақида фикр билдирди.
Лисандро менга телефон қилиб: "Мен "Аякс"ни тарк этаман. "Арсенал" билан шартнома имзолашим мумкин, аммо сиз мени жамоангизда кўришни истасангиз, МЮга ўтаман", - деди.
Қайд этиш лозим, Лисандро "қизил иблислар"га 55 миллион еврога тушган. У манкуниаликлар либосида ишончли ўйинлар кўрсатмоқда ва бир маротаба клуб талқинига кўра, ой футболчиси бўлишга ҳам улгирди.
Фикрлар