Тен Хаг “Манчестер Юнайтед” асосий фигураларини танлади

“Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олишга ҳозирлик кўраётган Эрик тен Хаг келаси мавсумда асосий таркибда қайси футболчиларга таянишини маълум қилди.

Manchester Evening News нашрининг ёзишича, нидерландиялик мутахассис асосий фигуралар сифатижа ҳимоячи Рафаэль Варан, ярим ҳимоячилар Скотт Мактоминей ва Фред ҳамжа ҳужумчи Криштиану Роналдуга таянишини билдирди.

Манбанинг таъкидлашича, тен Хаг айнан мана тўрт ўйинчи жамоани ўз ортидан эргаштира олишига ишонмоқда.

Улар орасида Криштиану Роналдунинг келажаги мавҳум бўлиб турибди. Португалиялик тўпурар ёзда бошқа жамоага ўтиб кетиши эҳтимолдан холи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!