Тен Хаг МЮдан истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига ким олиб келинади?

"Манчестер Юнайтед" бош мураббий Эрик тен Хагнинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Клуб уни истеъфога чиқариш вариантларини кўриб чиқмоқда. 

Агар нидерландиялик мутахассис ишдан бўшатилса, унинг ўрнига "Брентфорд" бош мураббийи Томас Франк олиб келиниши мумкин. Клуб раҳбарияти мураббийлик постида ўтирган мутахассисдан фақат ўз ишига эътибор қаратишни талаб қилмоқда. Трансфер масалалари билан директорлар кенгаши шуғулланиши кўзда тутилган. 

Маълумот ўрнида, "Манчестер Юнайтед" айни пайт 54 очко билан 8-поғонани банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!