Тен Хаг МЮнинг мағлубияти ҳақида: "Буни омадсизлик демаган бўлардим. Сабабини ҳамма яхши тушуниб турибди"

Англия премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас" бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг "қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Хаг мағлубиятга изоҳ берди. 

"Йигитлар ҳаракат қилмади, дея олмайман. Аммо охирги дақиқаларда биз ёмон ўйин намойиш этдик. Гол уриш учун сизда иштиёқ ва хоҳиш бўлиши керак. Буни омадсизлик демаган бўлардим. Сабабини ҳамма яхши тушуниб турибди. 

Рақибни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, "Кристал Пэлас" билан ўйинда ғалаба қозониш шарт. Вазиятларимиз бор, бироқ голлар йўқ. Ўйин сифатимиз ачинарли аҳволда", - деди нидерландиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!