Тен Хаг Онананинг хатоси ҳақида: "Андре хатосидан сўнг иккинчи бўлимда ажойиб сейвлар амалга оширди"
Бугун тунда "Манчестер Юнайтед" "Бавария"га 4:3 ҳисобида ютқазди. Ушбу баҳсдан сўнг манкунианликлар бош мураббийи Эрик тен Хаг дарвозабон Андре Онана ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Футболда хатолар доим бўлади. Онананинг кечаги ўйинидаги ишлари ҳам шулардан биттаси эди.
Аммо Андре хатосидан сўнг иккинчи бўлимда ажойиб сейвлар амалга оширди. Унинг қобилиятига шубҳа қилмайман. Онана бу даврдан ўтиб кетади, у биз учун муҳим аҳамиятга эга", - деди мутахассис.
Фикрлар