Тен Хаг: "Қишки трансферлар ойнаси ёпилгач, биз янада кучли бўламиз"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик Тен Хаг қишки трансферлар ойнасидан сўнг жамоасининг тахминий ҳолати ҳақида гапириб ўтди. 

"Ҳозирги таркибдан мамнунман! Бизда ҳозир майдонга тушишга имкони йўқ бир қанча футболчилар бор.

Каземиро, Мартинес, Маунт каби йигитлар сафга қайтиши билан ҳаммаси жой-жойига тушиб кетади, деб умид қиламан. Қишки трансферлар ойнаси ёпилгач, биз янада кучли бўламиз", - деди нидерландиялик мутахассис.

Маълумот ўрнида, айни пайтга келиб "Манчестер Юнайтед" АПЛ турнир жадвалида 28 очко билан 7-поғонани банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!