Тен Хаг қўпол хато қилган Давид де Хеадан воз кечди
“Манчестер Юнайтед”нинг асосий дарвозабони Давид де Хеа клуб раҳбарияти билан янги шартнома бўйича музокара олиб бормоқда. Манбалар томонлар ўзаро келишувга яқин турганини маълум қилган эди.
Европа лигасининг чорак финал жавоб учрашувида “Севилья”га қаши баҳсда Давид де Хеа йўл қўйган хато манчестерликларнинг йирик мағлубиятига сабаб бўлди.
Шундан кейин “Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг испан посбони билан хайрлашишга қарор қилгани айтилмоқда.
Нидерландиялик бош мураббий келаси мавсум биринчи рақамни янги посбонга топширмоқчи. Клуб мутасаддилари энди бор эътиборини янги дарвозабон қидиришга қаратади. Давид де Хеа клубда қолган тақдирда ҳам захирада ўтиришга кўниши керак бўлади.
Фикрлар