Тен Хаг Санчонинг кечаги ўйини ҳақида гапирди
Эрик тен Хаг Жейдон Санчонинг ПСЖга қарши ўйинини юқори баҳолади.
Дортмунднинг "Боруссия" клуби Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги илк беллашувда ПСЖни 1:0 ҳисобида таслим этди. Мазкур беллашувда вингер Санчо 17 уринишда 12 марта муваффақиятли дриблинг амалга оширди.
"У кеча жуда яхши ўйнади. Санчо ажойиб футболчи. Кеча у "Манчестер Юнайтед" нега уни сотиб олганини кўрсатди. Мен Жейдоннинг кечаги ўйинидан хурсандман. Келажакда нима содир бўлишини кўрамиз", - деди манкуниаликлар устози.
Фикрлар