Тен Хаг сиғдирмаган юлдуз собиқ клубига қайтмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Жейдон Санчо "Боруссия"га қайтиш истагини билдирди. Журналист Данииэль Лонгонинг маълумотларига кўра, англиялик футболчи ўз фаолиятини яна Германия чемпионатида давом эттиришни афзал кўрмоқда.

"Боруссия" "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер талабларини қондириши қийин кечади. 2021 йилда манкунианликлар Санчо учун 80 миллион эеро тўлаган эди.

Санчо бош мураббий Эрик тен Хаг билан можаро туфайли қишки трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиш эҳтимоли юқори. Айни дамда унга Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!