Тен Хаг: "Йигитлар умуман қоидаларга амал қилишмади"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Боруссия Дортмунд"га учралган мағлубият (2:3)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Менимча, АҚШ турнеси ёмон ўтмади. Аммо сен яхши натижалар билан якунлашни истайсан. Мен атиги 60 дақиқадан қониқиш ҳосил қилдим. 

Бугун илк гол ўтказиб юборишимиз аянчли ҳимояланишимиз натижасида юзага келди. Иккинчиси эса боғламларда узилиш бўлгани билан боғлиқ. 

Бу ҳақиқий биз эмас. Охирги ярим соатда биз ўта ёмон ўйин намойиш этдик. Йигитлар умуман қоидаларга амал қилишмади. Прессинг қилиш, позицион футбол ва ҳужум ташкил этишда улар бутунлай бошқача ҳаракат қилишди. 

Улар шунчаки 11 та алоҳида футболчилар. Футбол - жамоавий спорт, бу каби тўп тепиш ҳеч қачон фойда келтирмайди!", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!