Теннис бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқланди

24 феврал - 2 март кунлари Тошкентдаги Республика теннис Олимпия захиралари коллежида эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 134 нафар спортчи ғолиб учун курашди. Мусобақаларда иштирокчилар  тўрт категория бўйича беллашдилар.

Натижалар билан танишинг:

Яккалик баҳслар (эркаклар)
1. Павел Цой (Тошкент)
2. Саидаъло Саидкаримов (Тошкент)
3. Шаробиддин Абзалов (Наманган)

Яккалик баҳслар (хотин-қизлар):
1. Ясмина Каримжонова (Тошкент)
2. Ситора Нормуродова (Термиз)
3. Лайло Баҳодирова (Тошкент)

Жуфлик баҳслари (эркаклар):
1. Амаль Султонбеков (Тошкент) ва Аҳад Эрматов (Бухоро)
2. Ботир Сапаев (Тошкент) ва Шаробиддин Абзалов (Наманган)
3. Иброҳимжон Ўринов (Токент) ва Олимжон Набиев (Тошкент)

Жуфлик баҳслари (хотин-қизлар):
1. Шахноза Хатамова (Фарғона) ва Камола Умарова (Тошкент)
2. Ясмина Каримжонова (Тошкент) ва Юлия Ким (Тошкент)
3. Лайло Баҳодирова (Тошкент) ва Милана Масленкова (Тошкент)

Барча ғолиблар кубок, медаллар, фахрий ёрлиқ ҳамда Ўзбекистон теннис федерацициясининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!