Теннис мураббийи

"Барселона" спорт директори лавозимига номзод танлаб олинди. Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда, жамоанинг янги спорт директори Хави Будо бўлади.

Айтиш лозимки, Будо клубнинг янги президенти Жоан Лапортанинг сайлов кампаниясида муҳим роль ўйнаган.

Қайд этилишича, илгари Будо теннисчилар мураббийи бўлган. У "Барса"да академияни бошқаришда иштирок этиши, шунингдек, аёллар футбол жамоасининг ривожланишини назорат қилиши режалаштирилган.

“Барселона”нинг аввалги спорт директори Эрик Абидаль 2020 йил августда ўз лавозимини тарк этган.

“Барселона” айни дамда Ла Лигада 3-ўринда бормоқда. Каталонияликлар бугун 33-турнинг қолдирилган баҳсида “Гранада”га қарши майдонга тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар