Теннис мухлисларини супертўқнашувлар кутмоқда
 
 
 
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ташкил этилган ва мукофот жамғармаси 1 237 190 АҚШ доллари бўлган юқори даражали турнирда дунёнинг энг кучли икки теннисчиси - жаҳон рейтинги пешқадами Энди Маррей ва ўзининг етакчилик мавқеини қайтариб олишга ҳаракат қилаётган Новак Жокович ярим финалга чиқди.
 
Агар финал йўлланмаси учун бўладиган баҳсда сербиялик Новак Жокович испан теннисчиси Фернандо Вердаскони мағлуб этса ва британиялик Энди Маррей яна бир буюк теннисчи - чехиялик Томаш Бердихдан устун келса, финалда ер куррасининг айни пайтдаги энг зўр теннисчилари тўқнашади.
 
 
Ушбу турнирнинг финал ўйини 8 январга белгиланган.
 

Минбар

Барча блоглар