Теннисчиларимиз халқаро турнирда ҳеч кимни аямади

Тожикистонда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ўтган турнирда икки нафар теннисчимиз – Бекзод Расаматов ва Марк Тряшкин финалда ўзаро рақобатлашди.

Мусобақада Бекзод, россиялик Кирил Солуяновни, польшалик Витолд Конопкони, хитойлик Янгхуан Лини, польшалик Микел Варгоккини енгиб финалга йўл олди.

Яна бир теннисчимиз Марк эса финалга қадар польшалик Алберт Чудийни, россиялик Илиас Эссабикни, хитолйик Венмао Лини ҳамда россиялик Денис Илюкинни мағлубитяга учратди.

Шу тарифа финалга йўл олган Марк ва Бекзод сўнгги ҳал қилувчи ўйинда ўзаро рақобатлашди. Унда Тряшкин 6:3, 7:5 ҳисобида зафар қучди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!