Теннисчимиз Ҳиндистондаги юришини ғалаба билан бошлади
Ҳиндистоннинг Бхопал шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан эркаклар ўртасида M25 тоифасидаги мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин муваффақиятли иштирок этмоқда.
Теннисчимиз турнирнинг асосий тўр баҳсларининг биринчи даврасида нейтрал теннисчи Богдан Бобровга қарши кортга чиқди. Сергей Фомин учрашувнинг ҳар иккала сетида бир хил 6:1 ҳисобида зафар қучди ва навбатдаги босқичга йўл олди.
Шу тариқа, С.Фомин нуфузли мусобақанинг нимчорак финалида украиналик Владислав Орловга қарши кортга чиқадиган бўлди.
Дарвоқе, Сергей Фомин турнирнинг жуфтлик беллашувларида нейтрал теннисчи Максим Жуков билан тандем ҳосил қилган ҳолда илк ўйинини кореялик Еонг Жеонг ва Уисунг Парк дуэтига қарши ўтказади.
Фикрлар