
Теннисчимизга Тожикистонда ғалаба керак
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўсмирлар ўртасида J30 таснифига кирувчи “Dushanbe Cup – 2025” мусобақаси ўтказилмоқда. Унда мамлакатимиз шарафини Шаҳзода Ортиқбоева яккалик баҳсларда муносиб ҳимоя қилмоқда.
Теннисчи қизимиз нуфузли турнирнинг яккалик беллашувлари биринчи даврасида дастлаб Алевтина Фомичевани ҳар иккала сетда бир хил - 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, иккинчи даврада Виталина Тутулинага қарши кортга чиқиб, якунда 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучди.
Чорак финал босқичида эса София Ведерникова билан ўзаро рақобатлашган Шаҳзода учрашув якунида 7:5, 6:2 ҳисобида зафар қучди ва ярим финалга йўл олди.
Энди Шаҳзода Ортиқбоева сўнгги ҳал қилувчи финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун Екатерина Мацко билан рақобатлашади. Дарвоқе, Ш.Ортиқбоеванинг ушбу мусобақада тўқнаш келган рақибларининг барчаси нейтрал мақомидаги теннисчилар.
Фикрлар