Тео Эрнандес акасини

"Милан" ҳимоячиси Тео Эрнандес айни вақида "Бавария"да тўп сураётган акаси Лукас Эрнандес билан бир клубда ўйнаш ниятида эканлигини маълум қилди.

"Орзуйим акам билан бир клуб таркибида бирга тўп суриш. Бунгача биз ёшлар жамоасида бирга ўйнаганмиз. Бу эса яна амалга ошишига умид қиламан ва агар Лукас "Милан"га келса ажойиб бўлар эди", - дейди Тео Эрнандес.

Эслатиб ўтамиз, ака-ука франциялик футболчилар "Атлетико Мадрид" тарбияланувчилари ҳисобланишади. Тео "матрасчилар" сафидан 2017 йил "Реал"га, Лукас эса 2019 йилда "Бавария" таркибига кўчиб ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)