Теонинг "Бавария"га келиши эҳтимоли ошди
"Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис келаси ёзда "Реал"га ўтиши кутилмоқда. Мюнхен клуби канадалик футболчининг ўрнига номзод қидирмоқда.
"TodoFichajes" нашри хабарига кўра, "қизиллар" чап қанот ҳимоя чизиғини "Милан" аъзоси Тео Эрнандес билан ёпмоқчи. Дэвиснинг "қироллик клуби"га кўчиб ўтиши, Теонинг немис грандига келиши эҳтимолини оширди. "Transfermarkt" портали Эрнандесни 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Аввалроқ, миланликлар франциялик футболчи билан шартномани узайтирмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар