Тер Штеген
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген кеча Ла Лиганинг 7-турида “Атлетик” Бильбаога (1:1) қарши ўйинда иштирок этди.

Эътиборлиси, ушбу учрашув 26 ёшли германиялик посбон учун “кўк-анор ранглилар” сафидаги юбилей 150-ўйин бўлди.

Маъумот учун, тер Штеген “Барселона” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 150та ўйинда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 138та тўп ўтказиб юборган.