Тер Штеген: Иньеста “Барселона”га керак

 

“Барселона” клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жамоадоши Андрес Иньестанинг Хитой клубларидан бирига ўтиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.

“Ҳозир ҳам, келажакда ҳам Иньеста “Барселона”га керак. Қарорни у қабул қилади, аммо унинг “Барселона”да қолишига умид қиламан. Андреснинг ичидаги кечинмаларини фақат ўзи билади. Иньеста – ажойиб инсон”, – деди тер Штеген.

Аввалроқ Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клуби испаниялик ярим ҳимоячига қизиқиш билдиргани, унинг ўзига йиллик 35 миллион евро маош таклиф қилаётгани маълум бўлганди.

Минбар

Барча блоглар