Теренс Кроуфорднинг истаги амалга ошса, навбатдаги рақиби супер жангчи бўлади

  • 15 ноябрь, 2020, 16:48
  • 0
  • Бокс

Ярим ўрта вазн тоифасида британиялик Келл Брукни нокаутга учратиб, WBO камарини ҳимоя қилган америкалик Теренс Кроуфорд ким билан жанг қилишни хоҳлашини айтди.

"Кейинги рақибим ким бўлишни хоҳлаётганимни аллақачон айтиб ўтганман. Мен Мэнни Пакьяо билан жанг қилишни истайман. Бу жанг бўлиши учун бизда барчаси мавжуд. Пандемия сабаб бироз танаффус бўлди. Ваҳоланки, бизда бу жангни ташкил қилиш учун маблағ бор. Муаммо шундаки, томошабинларга рухсат берилмаган, биз кутган ягона нарса шу”,-деди Кроуфорд BoxingNews нашрига.

33 ёшли Кроуфорд 37 жангда 37 ғалаба (28 - нокаут билан) қайд этган. 41 ёшли Пакьяо эса, 62 ғалаба (39 нокаут билан), 7 мағлубият ва 2 дурангга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!