Тергов ишлари якунланди. Конор Макгрегор...

  • 28 март, 16:12
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Ирландия Бош прокуратураси UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорни жиноий жавобгарликка тортмайдиган бўлди.

"Конор ирқий адоват қўзғатишда гумон қилинаётганди. Миллий полиция вакили иш бўйича ҳужжатларни бош прокурорга юборди. У эса, ўз навбатида, мазкур ишни кўриб чиқиб, қўйилган айбловлрни бекор қилди" - дея миллий полиция вакилининг сўзларидан иқтибос келтирди "Irish Mirror" газетаси.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Конор Макгрегор 2023 йил ноябрида Дублиндаги мигрантларга қарши тартибсизликларни қўллаб-қувватлагани учун етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!