Терма жамоа мана шунақа бўлади! Испания катта рекорд ўрнатди

  • 16 ноябрь, 14:08
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати Европа минтақаси саралаш турнирининг “Е” гуруҳида бешинчи тури учрашувини Грузия майдонида ўтказди.

Tecno

Бу учрашувда Луис де ла Фуэнте шогирдлари ҳужумкор ўйин кўрсатиб, мезбонлар дарвозасига жавосиз тўртта тўп киритди. Ўйинда Микель Оярсабаль дубль қайд этган бўлса, Мартин Себименди ва Ферран Торрес биттадан тўп киритди.

Шу тариқа, Испания терма жамоаси мағлубиятсиз серия бўйича янги рекорд ўрнатди. Испанлар қаторасига 30 та учрашувда рақибга имкониятни бой бермаган.

Луис де ла Фуэнте жамоаси 2023 йилдан бери ютқазмаяпти. Бу давр ичида “Қизил Фурия” Европа чемпионати ва Миллатлар лигасида бош совринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!