Терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхатида ўзгариш рўй берди: Лутфулла Тўраев таркибдан чиқди
"Миллий терма жамоа йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхатида баъзи ўзгаришлар рўй берди.
Июнда ўтказиладиган "ЖЧ-2022" саралаши доирасида марказлашган турнирга тайёргарлик давом этмоқда. Клублар миқиёсида бўлиб ўтаётган учрашувлар натижасига кўра, мураббийлар штаби кенгайтирилган рўйхатга ўзгартиришлар киритяпти.
Аввал чақирув олган Лутфулла Тўраев ҳамда Мурод Холмуҳамедов йиғинда иштирок этмайдиган бўлди.
Ҳозирда "Насаф" клуби сафида ОФК кубогида муваффақиятли ўйнаётган Ҳусниддин Алиқулов эса терма жамоага чақирилди. У клуби билан сафардан қайтгач, йиғинга қўшилади.
Миллий жамоага номзодлар эртага куннинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида «COVID-19» учун тест топширади. Шундан сўнг, уларнинг жисмоний ҳолати кўздан кечирилади. 21 май куни жамоа Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига йўл олади. Бўлажак сафар олдидан карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиш мақсадида машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилиши режалаштирилган", - деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.
Фикрлар