Терма жамоага чақирилмаган Рашидов “Ал-Жазира” сафида гол киритди
Ads

Бугун Араб кўрфази кубоги турнирининг 3-тур баҳслари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сурадиган “Ал-Жазира” жамоаси сафарда “Ан-Наср”га қарши баҳс олиб бориб, 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Эътиборлиси, мазкур ўйинда “Ал-Жазира”нинг иккинчи голига айнан Рашидов муаллифлик қилди. У ўйинни асосий тўлиқ ўтказганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи вазифасини бажарувчи Рўзиқул Бердиев 14 ноябр куни бўлиб ўтадиган БААга қарши баҳс учун Рашидовни термага жалб этмаган эди.

Аниқроғи, БААга қарши ўртоқлик ўйинида бош мураббий легионерлар хизматидан фойдаланмай, асосан ёш футболчиларни синовдан ўтказишга қарор қилган эди.

Араб кўрфази кубоги. 3-тур

“Ан-Наср” – “Ал-Жазира” 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар: Али Мабхут(21), Сардор Рашидов(26), Ал-Гилани(65).