Терма жамоага машҳур футболчи мураббий бўлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Нидерландия терма жамоасининг собиқ футболчиси Марк ван Боммел Бельгия терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзод ҳисобланмоқда. Бу ҳақда De Telegraaf хабар берди.

Бельгия Қироллик футбол ассоциацияси (RBFA) ван Боммелни миллий жамоага энг муносиб мураббий, деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ RBFA расмий сайтида миллий жамоа бош мураббийи Руди Гарсия билан шартнома узайтирилмаслигини маълум қилган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 31 июль куни якунланади.

2026 йилги жаҳон чемпионатида Бельгия терма жамоаси чорак финалгача етиб борди ва унда Испанияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

49 ёшли ван Боммел аввал ПСВ, “Вольфсбург»” ва “Антверпен” клубларида бош мураббий бўлиб ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!