Терма жамоага муносиб мерганлар аниқланмоқда
Ads

Тошкентда пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. Эътиборлиси, бир пайтда олдиндаги 2018 йилда бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақаларга терма жамоани саралаш вазифасини ўтовчи турнир ҳам ташкил этилган.

Биринчи кун 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги  мусобақаларда вилоятлардан сараланган энг кучли мерганлар маҳоратларини ишга солишди. 8 нафар спортчи қатнашадиган финалга Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Хоразм ҳамда Андижон вилояти вакиллари йўл олишди.

10 метрлик масофада нишонни аниқ мўлжалга олиш бўйича ғолиблик учун курашда 12 та ўқдан кейин энг кучли спортчилар номига ниқлик киритила бонланди. Биринчи бўлиб андижонлик Маҳкамбой Шарофиддинов, сўнгра Самарқанд вилояти вакили Умид Пардаев курашдан чиқиб кетди. 16 та имкониятдан сўнг хоразмлик Бекзод Рўзметов 155,8 очко билан мусобақани тарк этди. Бешинчи ўрин пойтахт вилояти вакили Ойбек Асиловга тегишли бўлди. У 18 чи имкониятдан сўнг ғолиблик учун курашни томоша қиладиган бўлди.

Шундай қилиб, кучли саккизликка кирган спортчилар ҳар икки имкониятдан сўнг қўлга киритган натижасига кўра курашни давом эттириш ёки аксинча энг сўнгги курсаткич эвазига финални тарк этишди.

Мусобақаларда андижонлик Асадбек Обидов тўртинчи, қашқадарёлик Бурхониддин Эркаев учинчи ўринга эга бўлди. 24 тадан имкониятни синовдан ўтказган Тошкент вилояти вакиллари Бекзод Рахматуллаев ҳамда Суҳроб Мирзажоновлар 1- ва 2- ўринларни қўлга киритишди.

Шундан сўнг, 2018 йилги терма жамоага (ёши чегараланмаган) саралаш вазифасини ўтовчи турнирнинг финал баҳслари старт олди.

Натижаларга кўра, кутилганидек, Рио олимпиадаси иштирокчиси Вадим Скороваров  24 та имкониятдан сўнг 244,3 очко жамғаргани ҳолда 1-, САидхон Сайфуддинов 242,7 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Уларга тенгма-тенг рақобат қилган  Бекзод Рахматуллаев учинчи ўринга эга чиқди.