Терма жамоалар марказини ташкил этишда Марокаш тажрибаси ўрганилади

ФИФА билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида барпо этилаётган Ўзбекистон терма жамоалари учун марказни халқаро стандартлар асосида бунёд этиш, жиҳозлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида бошқа давлатларнинг тажрибалари ҳам ўрганилмоқда.

ФИФАнинг таклифига биноан ЎФА раҳбарияти футбол инфратузилмаси билан танишиш, халқаро тажрибани ўрганиш ва бир қатор йўналишлар бўйича фикр алмашиш мақсадида Марокаш терма жамоалар марказида бўлди.

Мазкур марказдан 8 та стандарт майдон, 150 ўринли футбол академияси, ёпиқ футбол ва футзал иншоотлари, илмий-услубий, тиббий ва реабилитация маркази, техник директорлар маркази, миллий терма жамоалар ётоқхонаси ва фитнес заллари ўрин олган. 

Ўз ўрнида юртимизда қад ростлаётган базадаги реабилитация ва тиббиёт маркази, машғулотлар зали, ёпиқ спорт комплекси, конференция хоналари, замонавий ресторан ва футболчилар турар жойини халқаро стандартга мос жиҳозлаш бўйича керакли тавсиялар олинди. Терма жамоаларнинг тайёргарлик шароитларини тўғри йўлга қўйиш бўйича маҳаллий мутахассислар билан фикр алмашилди.

ЎФА матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!