Терма жамоамиз Европа Очиқ чемпионатида учинчи ўринни эгаллади
Ahmadbek Eshmatov
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида кадетлар ўртасида Европа Очиқ чемпионати ўтказилди.
12-13 апрель кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида кадетлар ўртасида Европа Очиқ чемпионати ўтказилди.
Мазкур турнирда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этиб, 2 та олтин, 3 та кумуш, 5 та бронза, жами 10 та медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида кучли учликдан ўрин олди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.

Ёш дзюдочиларимиз ва уларнинг мураббийларини ушбу муваффақият билан табриклаймиз!

Изоҳлар (0)