Терма жамоамиз иккита медални қўлга киритди
Россиянинг Красноярск шаҳрида спорт курашлари бўйича Иван Яригин халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та медалга сазовор бўлди.
Ҳар икки медаль аёллар кураши дастурида қўлга киритилди.
-57 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Лайло Собирова кумуш медаль соҳибига айланди. Шунингдек, -50 кг вазн тоифасида кураш олиб борган Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Актенге Кеунимжаэва бронза медали билан тақдирланди.
Фикрлар