Терма жамоамиз машғулотларни бошлади. Достон Турсунов ҳам йиғинда иштирок этмоқда (фото)

Миллий терма жамоа футболчилари Дубайдаги йиғинга жўнаб кетишдан олдин Олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика фан ва спорт тиббиёти марказида тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий-жисмоний текширувлар асосида дастур ишлаб чиқилди. Унга кўра, Дубайдаги йиғинда ҳар бир футболчи индивидуал машғулот юкламалари орқали тайёргарлик олиб бормоқда. Мутахассислар футболчиларнинг машқлар ва тикланиш жараёнини кузатиб бораяпти.

Шунингдек, мазкур йиғинда яқинда жароҳатидан фориғ бўлган Достон Турсунов ҳам иштирок этмоқда. У жарроҳлик амалиётидан кейинги тикланиш машғулотларини ўтказмоқда.

Қуйида "оқ бўрилар"нинг бугунги машғулотидан олинган суратларни томоша қилинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!