
Терма жамоамиз саралаш баҳслари олдидан Тожикистонга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади
Осиё кубоги-2026 саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси эртага Тошкент Ахборот Технологиялари Университети спорт залида Тожикистон миллий терма жамоасига қарши иккинчи халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Мазкур жамоаларнинг якшанба куни бўлиб ўтган дастлабки баҳсида Нодир Элибоэв шогирдлари йирик - 8:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Шу ўринда эслатиб ўтмоқчимиз, 2026-йилги Осиё Кубоги баҳсларига Индонезия пойтахти Жакарта шаҳри мезбонлик қилади. Финал босқичи баҳслари 14 — 31 май саналарида бўлиб ўтади. Саралаш ўйинлари эса жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Фикрлар