Терма жамоамиз ЦСКАдан устун келди!

Анталиядаги халқаро турнирда иштирок этаётган Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ЦСКА вакилларига қарши баҳс олдидан расмий машғулот ўтказди.

«Эмир Ҳотелс» спорт мажмуасида бўлиб ўтган машғулотларда мураббийлар штаби асосан футболчиларнинг техник тайёргарлигига эътибор қаратди.

Бугун Баҳром Норсафаров мураббийлиги остидаги терма жамоамиз Россия чемпионатининг икки карра чемпиони ЦСКА клуби билан кураш олиб борди. Ўйин ҳамюртларимизнинг 0:1 ҳисобидаги кичик ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голга 13-дақиқада 7-рақам остида тўп сурувчи Нилуфар Қудратова муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар