Терма жамоамизни бошқарган Вейга да Сильва ёдингиздами?

Миллий термамизда бош мураббийлик қилганлар орасида Убиражара Вейга да Сильва ҳам борлигини яхши биласиз, албатта. Айниқса, уни ёши катта мухлислар яхшироқ эслашади. Унинг терма жамоамизда фаолият олиб борганига анча бўлди.

Ёдингизда бўлса, у аввалига “Пахтакор”га бош мураббий бўлиб келганди, сўнгра унга терма жамоамиз бошқаруви ишониб топширилганди. Орадан 20 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса ҳамки, да Сильва ҳали ҳамон қизғин мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда. Японияда ўз вазифасини бажариб келаётган бразилиялик мутахассис юртимиздаги ишини эслар экан, шундай деди:

- Аслида Ўзбекистонга “Пахтакор”ни бошқариш учун боргандим ва биз у ерда чемпионликни қўлга киритдик. Кўп ўтмасдан эса мени мамлакат терма жамоасига ҳам таклиф қилишди. Биз Қозоғистонни 4:0 ҳисобида мағлуб этган бўлсак, БАА билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнагандик. Осиё Кубогида эса Эроннинг чемпион бўлгани ҳам эсимда.

Тез орада сайтимиз орқали Вейга да Сильва ҳақидаги батафсил мақолани ўқишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!