Терма жамоамизнинг Иорданиядаги йиғинига "Насаф"дан қайси футболчилар жалб этилди?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги саралаш учрашувларига пухта тайёргарлик олиб бориш мақсадида октябрь ойининг бошида Иорданияда йиғин ўтказиш ва Амман шаҳрида Малайзия ҳамда Иордания миллий терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу йиғинга “Насаф” жамоасидан Ҳусниддин Алиқулов, Ойбек Бозоров, Дилшод Саитов, Акмал Мозговой, Хусайн Норчаев ва клуб массажчиси Андрей Безбородов чақирилдилар, - дея хабар бермоқда “Насаф” матбуот хизмати.
Фикрлар