Терма жамоани мундиалга олиб чиққан бош мураббий ишдан кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Себастьен Минье Гаити миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Гаити футбол федерацияси (FHF) матбуот хизмати расман хабар берди.

Қайд этилишича, 53 ёшли француз мутахассиси билан шартнома томонларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинган.

- FHF терма жамоа бошидаги фаолияти давомида намоён этган профессионализм, ишга садоқат ва фидойилиги учун мураббий Миньега ўз миннатдорлигини билдиради. Унинг иши Гаити терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатига тарихий йўлланмани қўлга киритиши билан ёдда қолади. Бу эса бутун миллатга дебютидан 52 йил ўтиб, яна дунёнинг энг нуфузли турнирида иштирок этиш имконини берди.

FHF Миньега Гаити футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдиради ва унга келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди, - дейилади федерация расмий баёнотида.

Минье Гаити терма жамоасини 2024 йилдан бери бошқариб келаётган эди. 2026 йилги жаҳон чемпионатида жамоа “С” гуруҳида Бразилияга (0:3), Марокашга (2:4) ҳамда Шотландияга (0:1) мағлуб бўлди тўртинчи ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!