Терма жамоани олти йил бошқарган мураббий хорижда ишлайдиган бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Кабо-Верде миллий жамоаси билан ишлаган мутахассис Бубишта расман Марокашнинг «Берхан» клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Марокаш жамоаси матбуот хизмати хабарига кўра, 56 ёшли мутахассис Кабо-Верде терма жамоасини тарк этиб, «Берхан» билан икки мавсумга мўлжалланган шартнома имзолади. Бубишта 2020 йилдан бери Кабо-Верде миллий терма жамоасига бошчилик қилиб келаётган эди. Ундан олдин эса мамлакатнинг «Батуке», «Академику ду Минделу» каби бир қатор клубларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Бубишта қўл остидаги Кабо-Верде терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри плей-офф босқичига йўл олган эди. 1/16 финалда африкаликлар қўшимча дақиқаларда Аргентинага 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб мусобақани тарк этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!